“Реал”нинг Ла лигадаги энг яхши тўпурарлари Топ-10 лиги

“Реал” форварди Карим Бензема кеча Ла Лига доирасида “Атлетик” дарвозасини ишғол этган ҳолда жамоанинг Ла Лига тарихидаги тўпурарлари топ-10 лигига кириб олди. Биз эса шу муносабат билан, мазкур топ-10 лик билан сизларни тўлиқ таништиришни мақсад этдик.

10. Карим Бензема – 119 та гол

2009 йил “Лион”дан ҳарид қилинган Бензема мана 8 мавсумдирки, “қаймоқаранглилар” сафида тўп суриб келмоқда. Ҳозирда 119 та голга эга бўлган Карим келажакда ўз ўрнини юқорилаши кутилмоқда.

8-9. Пирри – 123

Пирри “Реал” тарихидаги энг яхши тўпурарлар 10 лигига ҳам киргандир. 1964-1979 йилларда “Реал” сафида ўйнаган Пиррини жамоа гвардиячилари орасида ҳам учратиш мумкин. Унинг ҳисобида Испания чемпионатида киритилган 123 та гол мавжуд.

8-9. Эмилио Бутрагеньо – 123

1983-1995 йилларда “бланкослар” сафида ҳаракат қилган Бутрагеньо бу вақт давомида Ла лигада 341 учрашувда майдонга тушади ва рақиблар дарвозасини 123 марта ишғол қилишга эришади. 1991 йилги мавсумда эса у “Пичичи”ни қўлга киритишга муваффақ бўлган.

7. Франциско Хенто – 126

Испаниялик ҳужумчи 1953 йилда “Расинг”дан “Реал”га ўтди ва фаолиятининг охири 1971 йилгача Мадрид суперклуби сафида тўп суради. Бу вақт оралиғида эса Хенто Ла лигада 428 беллашувда майдонга тушиб, 128 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлади. Қайд этиш жоиз, Хенто 12 бор Ла лигада ғолиб чиққан ягона футболчидир.

6. Ференс Пушкаш – 156

1958-1966 йилларда “Реал” сафида тўп сурган супер тўпурар Пушкаш Ла лигада 180 та ўйин ўтказиб, 156 бор рақибларнинг “додини берган”. Венгриялик футбол афсонаси Ла лигада 5 бор ғолиб чиққан. “Пичичи”лар сони эса 4 тани ташкил этади.

5. Уго Санчес – 164

1985-1992 йилларда “Сантьяго Бернабеу”да тўп сурган Санчес ҳисобида Ла лигада киритилган 164 гол мавжуд. Бунча гол киритиш учун эса унга 207 та ўйин керак бўлган. Ла лигада 5 бор ғолиб бўлган Санчес “Пичичи”ни ҳам шунча марта қўлга киритган.

4. Карлос Сантильяна – 186

“Реал” тарихидаги энг яхши 3 тўпурардан бири бўлган Сантиляна Ла лигада 186 бор зафар қучган. Бунча гол киритиш учун унга 461 баҳс керак бўлди. 9 марта Ла лигада ғолиб чиққан Карлосда “Пичичи”лар сони фақатгина 1 тани ташкил этади.

3. Альфредо Ди Стефано – 216

Альфредонинг “Реал” либосида киритган голлари жами 307 тани ташкил этади. Шулардан 216 таси эса Ла лигада киритилган голлар экан. Бунча гол киритиш учун эса унга бор-йўғи 282 та ўйин кифоя қилган.

2. Рауль – 228

Рауль “галактикос” таркибида 1994-2010 йиллар давомида 741 беллашувда майдонга тушиб, 323 та голга муаллифлик қилади. Шулардан 228 таси эса Ла лигада киритилган голлардир. Унинг ҳисобида Ла лигадаги 6 та ғолиблик ва 2 та “Пичичи” мавжуд.

1. Криштиану Роналду – 280

Роналду – бу футболчи ҳақида хўп ва кўп гапириш мумкин. Биз эса шунчаки сонларни келтириб ўтамиз: Ла лигадаги 259 ўйинда 280 та гол. Шунчаки, фантастика!

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!