Бугун Испания чемпионати 11-туридан ўрин олган "Реал" - "Леганес" учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу беллашув учун "қироллик клуби" бош мураббийи Зинедин Зидан 19 футболчидан иборат қайдномани эълон қилди.

Қуйида "Реал"нинг "Леганес"га қарши жалб этилган футболчиларидан иборат рўйхати билан танишишингиз мумкин:

EIDinv8WwAARjWO

"Реал" ярим ҳимоячилари Гарет Бэйл ва Хамес Родригес "Леганес"га қарши ўйин олдидан жамоанинг машғулотларини ўтказиб юборди. Бэйл шахсий муаммолари туфайли Лондонга кетган. У терма жамоа ихтиёрида олган жароҳатини тузатиш билан машғул. Хамес эса Колумбияда бўлиб турибди. Сабаби у фарзандли бўлган.

Маълумот ўрнида, "Реал" - "Леганес" қарама-қаршилиги Тошкент вақти билан бугун тунда 01:15да старт олади.