"Реал“нинг собиқ футболчиси Қозоғистон клуби билан шартнома имзолаши мумкин

"Реал Мадрид" клубининг собиқ футболчиси Жюльен Фобер фаолиятини Қозоғистон Биринчи лигасида давом эттириши мумкин.

Хабарга кўра, 33 ёшли ярим ҳимоячига “Алтай” клуби қизиқмоқда. Клуб вакиллари футболчининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида, Жюльен Фобер Франция ҳамда Англия чемпионатларида 200 дан ошиқ учрашувларда майдонга тушган. Шунингдек, 2009 йилги мавсум давомида "Реал Мадрид” клубида ҳам тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!