"Реал"нинг собиқ устози "Вест Хэм"ни бошқариши мумкин

Мануэль Пеллегрини янги мавсумда Лондоннинг “Вест Хэм” клубида иш бошлаши мумкин.

Таъкидлаш лозимки 64 ёшли мутахассис айни дамда Хитойнинг "Хэбэй Чайна Форчун" клубида фаолият олиб бормоқда. Унинг ушбу жамоадаги йиллик маоши 12 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, "болғачилар" бундан бир неча кун аввал Дэвид Мойесни ўз лавозимидан озод этишган эди. Пеллергини эса ўз вақтида "Манчестер Сити" ва "Реал" каби гранд жамоаларни бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!