Ads

Интернет тармоғида Мадриднинг “Реал” клуби футболчилари фойдаланадиган Airbus А380 самолёти суратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра ушбу аэробуснинг ичида душ, кроватлар, телевизорлар ҳамда каттагина ҳашаматли бар мавжуд. Бирлашган Араб Амирликларининг Fly Emirates авиакомпаниясига тегишли ушбу ҳаво лайнерининг нархи 385 миллион еврони ташкил этади.