Мадриднинг "Реал" клуби яқиндагина харид қилган украиналик посбон Андрей Лунинни ижарага бериб юборишни режалаштирмоқда.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра янги мавсумда Сегундада иштирок этадиган "Эльче" иқтидорли дарвозабонни ижарага олиши мумкин.

Маълумот учун, Лунин “Реал” сафига ўтган ой Украинанинг “Заря” клубидан 8,5 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.