"Реал"нинг ёзги трансферлар давридаги илк хариди ким бўлади?

Мадриднинг "Реал" клуби ёзги трансферлар давридаги ўзининг  илк хариди борасида келишувга эришди.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра "Реал Сосьедад"  ҳимоячиси Альваро Одриосола яқин кунларда “қироллик клуби” футболчисига айланади. Мадридликлар эса 22 ёшли футболчи учун Сан-Себастьян шаҳри клубига 40 млн евро тўлашади.

Маълумот учун, Одриосола якунланган мавсум "Реал Сосьедад" сафида жами 41та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!