Рэмзи, Коста, Сандро ёки Бернардески:

Италиянинг "Ювентус" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани қайтариш режасидан воз кечмоқчи эмас.

Инглиз матбуоти хабарига кўра, туринликлар молиявий қийинчиликлар юзага келгани сабаб "қизил иблислар" учун турли трансфер таклифларини тайёрлашмоқда.

Унга кўра, "Юве" МЮ талаб қилаётган 100 миллион евро ўрнига, Дуглас Коста, Алекс Сандро, Федерико Бернардески, Аарон Рэмзидан бирини бериб, қўшимча товон пули тўламоқчи.

Жорий мавсумнинг катта қисмини жароҳатини тиклаш билан ўтказаётган франциялик футболчи МЮ либосида 7 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)