Рэмзи Ўзил сабаб "Арсенал"дан кетиши мумкин

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда 27 ёшли уэльслик футболчи клуб раҳбариятидан айни дамдаги маошини оширишни сўраган. Эслатиб ўтиш лозимки бундан аввалроқ Месут Ўзил “канонирлар” билан амалдаги шартномасини узайтирган ва унга кўра германиялик футболчининг маоши ҳафтасига 350 минг фунтни ташкил этиши белгиланган. Ўз навбатида Рэмзи ҳам “Арсенал”да шундай маош олишни истамоқда. Айтиш лозимки, унинг айни дамдаги маоши ҳафтасига 110 минг фунтни ташкил этади.

Маълумот учун, Рэмзининг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум АПЛда жами 18та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!