Рэмзининг
Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи "Ювентус" билан ўзаро келишувга эришди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 28 ёшли уэльслик футболчи мавсум якунлангач туринликлар сафига эркин агент мақомида бориб қўшилади. Шундан сўнг у “кекса синьора” билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Футболчининг йиллик маоши эса 8 млн евро бўлади.

Берилган маълумотларга қараганда Рэмзи яқин кунлар ичида "Ювентус" спорт директори Фабио Паратич билан учрашиб, керакли хужжатларни имзолаш учун Туринга боради.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Аарон Рэмзига ПСЖдан ҳам жиддий қизиқишлар бўлаётган эди.