Ренату Санчеш “Бавария”дан кетмайди
“Бавария” бош мураббийи Карло Анчелотти ярим ҳимоячи Ренату Санчеш билан ҳайрлашиш нияти йўқлигини маълум қилди.
“Санчеш трансфер мавсуми якунига етгунга қадар “Бавария”да қолади. У бизга керак ва унинг хизматларидан воз кечмаймиз”, – деди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик ёш иқтидор эгасига “Милан” ва “Челси” жамоаларидан қизиқиш борлиги хабар қилинганди.
Фикрлар