Респект! Бундеслига клуби футболчилари маошларидан воз кечишди

Берлиннинг "Унион" клуби футболчилари коронавирус сабаб Бундеслиганинг тўхтатилгани боис ўз маошларидан воз кечишди.

Бундан ташқари, клуб ходимлари ва раҳбарият ҳам маошининг бир қисмидан воз кечишга рози бўлган.

"Сўнгги ойларда Бундеслигада муносиб иштирок этиш учун барчамиз қаттиқ ҳаракат қилдик. Ҳозир эса, ҳамма инқироздан чиқиш учун катта пуллардан воз кечмоқда. Раҳбарият номидан барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман", - дейди клуб президенти Дирк Цинглер.

Эслатиб ўтамиз, "Унион" клуби 25 турдан сўнг Бундеслигада 30 очко билан 11-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)