Респект! Месси тўйига Роналдуни таклиф қилмоқчи

Лионель Месси ва Антонелла Роккуццо ўзларининг никоҳ тўйларига тайёргарликни бошлаб юборишди. Аввалроқ уларнинг келгуси йили турмуш қуришлари ҳақида хабар берган эдик.

Таъкидлаш керакки, бу жуфтлик бир-бирини 13 ёшидан буён билади ва шу пайтгача бирон мартта ҳам ажралишмаган. Уларнинг 2 нафар ўғли бор.

Тўй санаси ҳали маълум эмас. Бироқ, тайёргарлик авжида. Sport нашрининг маълум қилишича, португалиялик футболчи Криштиану Роналду маросимда иштирок этиши мумкин.

Роналдо ва Месси майдонда ашаддий рақиб эканликлари барчага маълум. Аммо, улар ҳаётда бир-бирларига нисбатан жуда ҳам яхши муносабатда. Устига-устак Антонелла ва Роналду ҳам бегона эмас. Боиси, улар “Олтин тўп” маросимида бир неча бор учрашишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!