РФС Ҳамдамовнинг жамоасини жаримага тортди
Ads

Россия футбол иттифоқи Махачкаланинг “Анжи” клубини собиқ мураббийи Вадим Скрипченкодан бўлган қарздорликни бартараф этмагани учун жазолади.

Гап шундаки, “Анжи” Скрипченкодан 3 млн рубль қарздор ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Скрипченко “Анжи”ни ўтган мавсум бошқарган ва қуйи дивизионга тушириб юборган эди. Аммо, “Амкар”нинг инқирозга учрагани туфайли улар яна премьер-лигада жон сақлаб қолишган эди.