Рибери жароҳат олди

Хабарингиз бор айни дамда Халқаро чемпионлар кубоги мусобақаси доирасидан ўрин олган Мюнхеннинг “Бавария” ҳамда Миланнинг “Интер” жамоалари ўртасидаги баҳс давом этмоқда.

Биринчи бўлимда мюнхенликларнинг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланган Франк Рибери кутилмаганда жароҳат олди. Унинг ўрнига эса майдонга Милош Пантович туширилди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи бўлимдан сўнг “нерадзуррилар” “Бавария”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!