Рибери: Хайнкес “Бавария”га қайтганидан мамнунман

 

“Бавария” жамоаси ярим ҳимоячиси Франк Рибери Юп Хайнкеснинг мюнхенликлар бош мураббийи бўлиб қайтганидан мамнун эканини айтди.

“Хайнкес футболчиларга ўз ишончини оширишда ёрдам бермоқда. Унинг сўзлари барчани ҳайратга солиб, хурсанд қилмоқда. У “Бавария” футболчиларининг яна бирдам бўлишига ёрдам бермоқда.

Хайнкесни кўрганимда, у билан қучоқлашдим. Бизнинг ўзаро муносабатларимизда ишонч, яқинлик ва тозалик бор. Хайнкес “Бавария”га қайтганидан мамнунман”, – деди Рибери.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!