Рибери ёзда хитойликлардан супер таклиф олганини айтди
Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Франк Рибери ёзда Хитой клубларидан жиддий таклифлар бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

“2007 йилда “Бавария”га келганимда бу қадар узоқ вақт қоламан деб ўйламагандим. Бу қадар ютуқларга эришиш ҳаёлимга ҳам келмаганди. Мен бундан фахрланаман.

Менинг ўтган ёздаги асосий мақсадим клуб билан шартномани узайтириш эди. Менга Хитойдан жиддий таклифлар бўлди. Менга улкан маош ваъда қилишди. Агар мен чарчаганимни сезганимда, дархол ушбу таклифни қабул қилган бўлардим”, - дейди франциялик футболчи.

Минбар

Барча блоглар