Рим Папаси Ватиканда аёллар жамоасига асос солди

The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра, жамоага Рим Папаси Франциск асос солишга кўрсатма берган. Ватикан аёллар жамоаси ўзининг дастлабки учрашувини 26 май санасида "Рома" аёллар клубига қарши ўтказади.

Ватикан жамоасининг таркибини мазкур ҳудудда ишловчи ҳодималар ва ҳаваскор жамоаларда ўйновчи футболчиларнинг рафиқалари ташкил этади.

"Папа Франциск аёллар учун Ватиканда кўплаб ишларни амалга оширди. Ушбу ташаббус ҳам унинг дастури маҳсули. 48 йилдан буён эркаклар футбол жамоасига эга эдик. Шунинг учун Ватиканда ишловчи аёлларга спорт билан шуғулланиш имконияти берилди", - деди "Ватиканда спорт" ташкилори вакили Данило Зеннаро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!