Ривалдо: Агар
Ads

"Барселона" клуби афсоналаридан бири Ривалдонинг сўзларига кўра "Реал" бугунги “Эль Класико”да ҳам мағлуб бўлса мураббийсиз қолиши мумкин.

“Бугун Солари учун жуда муҳим ўйин. Чунки, агар “Реал” бугун ҳам Сантьяго Бернабеу”да ютқазса, иккинчи мусобақада ҳам каталонияликларга енгилган бўлади. Қолаверса, сўнгги 3 кун ичида “Барселона”дан иккинчи марта мағлуб бўлиш “Реал” раҳбариятини кескин чоралар кўришга мажбур қилиши мумкин.

Агар шундай бўлса ҳамма Жозе Моуриньони эслайди. Ҳозир унинг Мадридга қайтиши ҳақиқатга жуда яқин”, - дейди бразилиялик собиқ футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” 27 февраль куни Мадридда Испания кубоги ярим финал жавоб баҳси доирасида “Барселона”га 3:0 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Моуриньо эса “Реал”ни 2010-2013 йилларда бошқарган ва Испания чемпионлиги, Испания кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган эди.