Ads

Кеча Мадридда “Бока Хуниорс”ни таслим этиб Либертадорес кубоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган "Ривер Плейт" клуби ҳимоячиси Жонатан Майдананинг айтишича улар БААдаги мусобақада “Реал”ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритишни мақсад қилишган.

“Биз “Реал”ни мағлуб этиш учун борамиз. Бизнинг мақсадимиз – клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш”, - дейди Майдана.

Эслатиб ўтамиз, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 12-22 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади. “Ривер Плейт” ҳам, “Реал” ҳам ушбу мусобақани ярим финал босқичидан бошлашади.

Турнирда шунингдек "Гвадалахара" (Мексика), "Эсперанс" (Тунис), "Кашима Антлерс" (Япония), "Тим Веллингтон" (Новая Зеландия) ва "Аль-Айн" (БАА) клублари ҳам иштирок этишади.