Ads

"Ривер Плейт" клуби мухлислари кеча "Бока Хуниорс"га қарши бўлиб ўтган Либертадорес кубоги финал баҳсидан сўнг Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида катта тартибсизликлар келтириб чиқаришди. Айтиш лозимки шу куни "Ривер Плейт" 3:1 ҳисобида ғала қозониб бош совринни қўлга киритди.

Ўз навбатида шаҳар полицияси жанжалкаш мухлисларга қарши куч ишлатишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бу “Ривер Плейт” мухлисларининг биринчи марта қилган тартибсизлиги эмас. Улар бундан бир неча кун муқаддам асли Буэнос-Айресда бўлиб ўтиши лозим бўлган “Бока Хуниорс”га қарши баҳс бошланишидан аввал рақиб жамоа аъзолари ўтирган автобусга ҳужум қилишган ва стадион атрофида тартибсизликлар келтириб чиқаришган эди.

Минбар

Барча блоглар