Ризван Магомедов: "Тушунинг, Забитнинг умуман қайтиш истаги йўқ!"

  • 1 сентябрь, 16:13
  • 0
  • MMA

Ризван Магомедов: "Тушунинг, Забитнинг умуман қайтиш истаги йўқ!"
Ярим енгил вазннинг собиқ жангчиси доғистонлик Забит Магомедшариповнинг (18-1) менеджери Ризван Магомедов ўз мижозининг атрофидаги қайтиш ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди:
"Ташкилот Забитни қайтариш учун максимум ҳаракатни амалга оширди. Энг охирги яхши таклиф уч ойча олдин берилди. Унга кўра Магомедшариповга ўзи учун қулай бўлган вазнда жанг қилиш, хоҳласа ярим енгил ёки енгил вазнда жанг қилишни айтишди. Мабодо, у қайтишни истамаса, шунчаки, Лас-Вегасда промоушен доирасида бўлиб ўтадиган медиа тадбирларда қатнашишини, дастурларда эксперт сифатида ишлашини айтишди.
Бироқ, унга ҳар қандай кўринишда қайтиш бўйича фикр мавжуд эмас. Забит бировга қасд қилиб бу қарорга келмаган. Баъзи пайтлари бир иш қилишга жиддий сабабларинг бўлади, баъзида эса умуман хоҳламайсан. Магомедшариповда ҳозирда иккинчи вариант актуал. Қачонлардир, Забит жуда тиғиз графикда жангларда қатнашган ва ўшанда соғлиғи билан жиддий муаммоларга йўлиққан. Айни дамда ҳаммаси жойида, лекин, унда мотивайия мавжуд эмас!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!