Роббен: “Бавария” ғалаба қозонишда давом этиши керак
Ads

 

“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Арьен Роббен “Гамбург”га қарши кечган ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мюнхенликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та гол йўллашди. Шулардан бирига айнан Роббен муаллифлик қилди. 

“Биз беллашувни яхши бошлаб олдик ва бу муваффақият калитига айланди. Таъқибчилардан неча очко олдинда эканимиз аҳамиятсиз. “Бавария” Бундеслига баҳсларида ғалаба қозонишда давом этиши керак.

Биз фақатгина Европа Чемпионлар Лигаси ўйинларига диққатимизни қарата олмаймиз. Бундеслигада ҳам яхши жисмоний ҳолатда эканинимизни кўрсатишимиз лозим”, – деди голландиялик футболчи.