Роббен:
Ads

Голландиялик машхур футболчи Арьен Роббен 2009 йилда Мадриднинг “Реал” клубидан “Бавария”га кўчиб ўтганига ҳеч ҳам афсусланмаслиги, бу қарор унинг ҳаётидаги энг тўғри қарор бўлганлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Бавария”га ўтиш ҳаётимдаги энг тўғри қарор бўлган. Фаолиятимда ҳаммасидан ҳам кўпроқ “Бавария”да тўп сурганимдан фаҳрланаман. Мен бу жамоа сафида Чемпионлар лигасида уч марта ярим финалида, уч марта финалда ўйнадим ва бир марта ушбу кубокни қўлга киритдим. Бундан ташқари олти карра Германия чемпиони ва тўрт карра Германия кубоги соҳиби бўлдим”, - дейди Роббен The Players' Tribune нашрига берган интервьюсида.