Роббен энди 2017 йилда бошқа майдонга тушмаслиги мумкин

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Юпп Хайнкес жорий йилда Арьен Роббеннинг хизматларидан бошқа фойдалана олмаслиги мумкин. 72 ёшли мутахассис бу ҳақда кеча бўлиб ўтган ПСЖга (3:1) қарши баҳсдан сўнг айтиб ўтди.

“Роббеннинг асаб тизимида шамоллаш бор. Одатда бу унчалик жиддий эмас ва 1-2 ҳафтада жойига тушиб кетади. Шундай бўлсада бу ҳақда аниқ бир нима дея олмаймиз”, - дейди Хайнкес.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” мавсумнинг биринчи даврасида Бундеслигада яна 3та учрашув ўтказади. Бундан ташқари мюнхенликларни 20 декабрь куни Германия кубоги 1/8 финал босқичи доирасида Дортмунднинг “Боруссия”сига қарши ўйин ҳам кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!