Роббен ҳам Хитойга кетади?


Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Арьен Роббен эртами ва кечми Хитой Суперлигаси клубларидан бирига ўтиши мумкинлигини айтиб ўтди.

Келажакда Хитой клубига ўтиш? Ҳамма бу ҳақда ўйлайди. Аммо шундай бўлади деб қарор қабул қилишга шошилмаслик керак. Ўз режаларингиз ҳақида ҳам гапирманг. Ҳозирча, “Бавария”даман. Албатта, ниманидир режалаштиряпман. Буларни рафиқам билан маслаҳатлашаман. Айни дамда юқори даражада ўйнаяпман. Келажакда нима бўлишини кутамиз” – дейди Роббен.

Arjen Robben

– Мен учун оилам биринчи ўринда туради, аммо ҳаёт тажрибасини АҚШ ёки Хитойда оламан. Шунингдек, Голландияга қайтишим ҳам мумкин. Ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!