Роббен
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби вингери Арьен Роббен сон мушакларидан олган жароҳатидан даволанишни давом эттирмоқда.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра ўтган йилнинг ноябридан буён майдонга тушмай келаётган 35 ёшли голландиялик футболчи кечадан бошлаб тўп билан ишлашни бошлаган. Роббен яқин бир ҳафта ичида умумий гурҳ машғулотларида шуғулланиб, 9 март куни бўладиган “Вольфсбург”га қарши ўйинда иштирок этмоқчи.

Агар унинг юқоридаги режалари амалга ошса, у 13 март куни ЕЧЛ 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Ливерпул”га қарши жавоб баҳсида иштирок этиши мумкин.

Маълумот учун, Роббен жорий мавсум 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.