Роббен: Мавсум якунлангач бутсаларимни михга иламан, агар...
Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Арьен Роббеннинг сўзларига кўра у келаси мавсумни бошқа жамоада бошлаши ёки умаман футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин.

“Бавария”дан кетиш бу бир кечада қабул қилинган қарор эмас. Айнан ҳозир жамоадан кетиш учун энг қулай пайт. Барчаси ҳал бўлганидан хурсандман. Энди мен бу ерда фаолиятимдаги сўнгги ойларни завқланиб ўтказишим мумкин. Бунинг ўзи алоҳида бир мавзу.

Агар мен ўзим учун қизиқарли бўлган таклиф олсам, фаолиятимни давом эттиришим мумкин. Бироқ, агар бундай бўлмаса мен бутсаларимни михга илишга мажбурман”, - дейди голландиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Роббеннинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.