Роббен“Реал”ни қандай қилиб мағлуб этиш мумкинлигини айтди

“Бавария” жамоаси ярим ҳимоячиси Арьен Роббен ЕЧЛ чорак финалида “Реал”дан учралган мағлубиятдан сўнг, “Бавария” қандай қилиб кейинги босқичга чиқиши мумкинлиги тўғрисида фикр билдирди.

Бэйл “Бавария”га қарши ўйинда майдонга туша олмайди

“Сешанба оқшомида биз “Реал” дарвозаси олдида дастлабки юзага келган имкониятданоқ фойдаланишимиз керак. Бу жуда ҳам мухим. Биз камида Мюнхендаги ўйиндан кучлироқ ўйин намойиш этишимиз керак. Бунинг учун эса биз яхши тайёргарлик кўрдик. Биз Мадридда энг яхши ўйинимизни намойиш этамиз", - деб айтиб ўтди голландиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз мазкур баҳс эртага бизнинг вақт билан соат 23.45 да старт олади.

ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!