Роберт Левандовски ЕЧЛда бу турни ўтказиб юборади

Германиянинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски ЕЧЛ 4-турини ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, польшалик форвардда кичик жароҳат бор. Шунинг учун Левандовски яқин кунлардаги ўйинларни ўтказиб юборади.

Маълумот ўрнида, ҳужумчи Бундеслига доирасида “Лейпциг”га қарши ўйинда захирага олинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!