Роберто Карлос ЖЧ-2018да фаворит ким эканлиги ҳақида айтиб ўтди

Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос Россияда ўтаётган Жаҳон чемпионатидаги Бразилия термасининг имкониятлари ҳақида айтиб ўтди.

- Бразилия – ЖЧ-2018да фаворит деб айтаоламан. Албатта, бразилиялик эканлигим сабабли ўз ватанимнинг термасига омад тилайман.

Бразилиянинг ўйин услубини кўриб бундай даражада тўп тепаётган бошқа бир жамоани кўрганим йўқ. Хозирда, терма жамоа таркиби юқори даражада тайёргарлик кўрган ҳамда яхши мураббийга эгадир, - дея Карлоснинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!