Роберто Мартинес: Бельгия ҳақли равишда ғалаба қозонди
Ads

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Японияга қарши (3:2) кечган ЖЧ–2018 турнири нимчорак финал ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бельгия ҳақли равишда ғалаба қозонди деб ҳисоблайман. Ўйин давомида гол уриш учун камида 20 имкониятга эга бўлгандик. Лекин Японияни ҳам табриклаб ўтмоқчиман, улар беллашувга яхши тайёрланди ва бизга етарлича муаммо келтирди.

Йигитларнинг ғалабага бўлган ишончи ва характери тактик схемалардан устун келди. Сўнгги голга эътибор беринг – 6 сонияча вақт олган ажойиб қарши ҳужум. Жаҳон чемпионатидаги ўйинларни айнан шундай ютиш керак.

Бразилияга қарши қандай ўйнаш лозим? Аввало рақибдан кам жойимиз йўқ эканини тушуниб етишимиз керак. Бу энг муҳими. Биз фаворит эмасмиз, руҳий босим бўлмайди бизда. Биз илк сониялардан бошлаб ўйиндан завф олмоқчимиз. Чорак финалда Бразилияга қарши баҳслашиш – ҳақиқий орзу”, – деди Мартинес.

Маълумот учун, Бразилия ва Бельгия ўртасидаги ЖЧ–2018 чорак финал беллашуви 6 июль куни Қозон шаҳрида бўлиб ўтади.