Роберто Мартинес: Бельгия Миллатлар лигасида ғолиб чиқмоқчи

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Исландияга қарши баҳс олдидан УЕФА Миллатлар лигаси мусобақаси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Миллатлар лигаси муҳим аҳамиятга эга. Бу Бельгия ғолиб чиқишни истаётган янги турнир”, - дейди тажрибали мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Исландия - Бельгия учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!