Родриго:
Ads

“Валенсия” клуби форварди Родриго бугун УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич иккинчи туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га қарши “Олд Траффорд”да бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Валенсия” бу ерга умид билан келди. Ҳар сафар майдонга фақат ғалаба мақсади билан чиқамиз, хаттоки бу жуда қийинлигини билсак ҳам.

Биз “Ювентус”га қарши жуда яхши ўйин кўрсатдик, аммо бу баландликни забт эта олмадик. Бироқ шунга қарамай бу ерга ғалаба учун келдик. Бу ўйинда керакли натижани қайд этиб яхши кайфиятда уйга қайтишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Родриго.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” – “Валенсия” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади. Ушба баҳсни Узрепорт телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.