Рожер Федерер: "Базел"ни табриклайман
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер «Базел» футбол клубини Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларида «Манчестер Юнайтед» жамоасини мағлубиятга учратгани учун табриклади.
– «Базел» учун бу ажойиб вақтни сўз билан ифодалаш қийин! Вау! Барча клуб аъзоларини ушбу ғалаба билан табриклайман, дейди Рожер.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5 турида Швейцариянинг «Базел» клуби ўз майдонида Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубини қабул қилди ва якунда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фикрлар