Рожер Федерер финалда
Ads

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси, швейцариялик Рожер Федерер ва хорватиялик Борна Чорич Индиан-Уэллс шаҳрида "Мастерс" туркумига кирувчи мусобақанинг ярим финалида ўзаро куч синашди.

Уч сет давом этган ўйинда Рожер рақибини 5:7, 6:4, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Федерер "BNP Paribas Open - 2018" турнирининг финалида аргентиналик Хуан Мартин
Дель Потро ва канадалик Милош Раонич учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Sports.uz