Рожер Федерернинг қаҳрамони ким?
Ads

"Мен Майкл Жорданнинг мухлисиман. Унинг спортда эришган натижалари, ғалабага чанқоқлиги мени доимо ҳайрон қолдириб келган. Жордан жамоавий спорт турида иштирок этади, аммо у ҳар бир ўйинда жамоа етакчиси бўлади. У доимо менинг спортдаги қаҳрамоним бўлиб қолади", - деди Федерер.

Маълумот учун, 37 ёшли Федерер 20 марта "катта дубулға" турнирларининг яккалик баҳсларида ғолиб чиққан ва 2008 йил Пекин олимпиадасининг жуфтлик беллашувларида олтин медални қўлга киритган. 

Майкл Жордан эса икки карра олимпия ўйинлари ғолиби ва "Чикаго Буллз" сафида 6 марта МБАда ғолиб чиққан.