Рожерс "Лестер"га "Селтик"даги 3та шогирдини олиб келмоқчи

"Лестер" клубининг янги бош мураббийи Брендан Рожерс "Селтик"даги айрим шогирдларини “тулкилар” сафига олиб келмоқчи.

The Times нашрининг ёзишича Рожерс шотланд клубидан ҳимоячи Киран Тирни, ярим ҳимоячи Каллум Макгрегор ҳамда вингер Жеймс Форрестларни “Лестер”да кўрмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Макгрегор ва Форрестларнинг трансфер баҳоси 29 млн евро, Тирниники эса 35 млн еврони ташкил этади.

Бироқ, “Лестер” Тирни учун курашда "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм", "Борнмут" ва "Атлетико" каби жамоалар билан рақобатлашишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!