Ролан Гаррос омадсизлари қаерда?
Ads

Хабарингиз бор, айни дамда теннис бўйича Франция очиқ чемпионатининг ҳал қилувчи паллалари бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг илк босқичларида омадсизликка учраган теннисчилар турли мусобақаларда ўз омадини синаб кўрсомоқда. 

Мисол учун, "Ролан Гаррос"нинг иккинчи босқичида ўз иштирокини якунлаган франциялик Жереми Шарди майсали кортларга мослашиш учун Британиянинг Сербитон шаҳрида ташкил қилинган "Челленжер" мусобақасида қатнашмоқда. Шунингдек, ушбу турнирда Лукас Ласко, Серги Стаховски каби ракетка усталари ҳам кўриниш керган. 

"Ролан Гаррос"нинг илк босқичида швейцариялик Стэн Вавринкани мусобақадан чиқариб юбориб, ўзи кейинги даврада турнир билан хайрлашган испаниялик Гильермо Гарсия-Лопес, шунингдек, уругвайлик Пабло Куевас, қозоғистонлик Михаил Кукушкин Чехиянинг Простеёв шаҳриги турнирда қатнашмоқда.