"Ролан Гаррос": Ёш теннисчимиз иккинчи даврада

Харингиз бор Франциянинг Париж шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" мусобақаси ўтказилмоқда.

Мусобақанинг ўсмирлар ўртасидаги баҳсларнинг асосий тўрида Сергей Фомин мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

У дастлабки даврада чехиялик Ондрей Стилерни 6:2, 3:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди ва иккинчи даврада америкалик Тристан Боэрга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Теннисчимиз шунингдек, жуфтлик баҳсларида хитойлик шериги Тао Му билан иштирок этмоқда. Улар мусобақадаги илк учрашувини аргентиналик Факудо Диаз ва Тиаго Агустинга қарши ўтказади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!