Ads

Ҳозиргина Италия А Серияси 4-туридан ўрин олган "Рома" ҳамда "Кьево" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Римдаги "Олимпико" стадионида кечган беллашувда кучлар тенг келди - 2:2. "Бўрилар" 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган бўлсаларда, якунда иродасизлик қилиб ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқди ва тайёр ғалабани қўлдан бой берди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: