“Рома” Алиссонга ўринбосар қидиришни бошлаб юборди

Римнинг “Рома” клуби ўзига янги дарвозабон қидиришни бошлаб юборди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича жамоанинг асосий посбони Алиссон бошқа клубга ўтиб кетган тақдирда, римликлар ПСЖ дарвозабони Альфонс Ареола ёки "Байер" дарвозабони Бернд Ленолардан бирини харид қилади.

Айтиш керакки, “Рома” аслида Алиссон билан хайрлашишни истамаяпти. Аммо, футболчининг ўзи кетишни истаса, жамоа уни қўйиб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Алиссонга Мадриднинг "Реал" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!