Ads

“Рома” “Аталанта” ярим ҳимоячиси Брайан Кристантенинг трансфери ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Таъкидлаш лозимки, “бўрилар” 23 ёшли футболчини ўтган ёз 5 млн евро эвазига бир йилга ижарага олишган эди. Томонлар ўртасидаги келишувга кўра “Рома” ушбу футболчини 2019 йилда 15 млн еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга эди ва улар бу имкониятдан фойдаланишди.

Маълумот учун, Кристанте жорий мавсум А Серияда жами 22та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.