“Рома” “Аякс” супертўпурари учун 15 млн евро таклиф қилди
Ads

Италиянинг “Рома” клуби “Аякс” ҳужумчиси Каспер Дольбергни қўлга киритиш учун голланд клубига таклиф билан чиқди. 19 ёшли даниялик футболчи учун “бўрилар” 15 млн евро тўлашга тайёрлар. Амстердам клуби эса унинг хизматларини 20 млн еврога баҳоламоқда.

Илгарироқ, Дольбергнинг агенти “Рома” хали ҳеч қандай расмий таклиф билан чиқмаганини айтиб ўтган эди.

Унинг “Аякс” билан амалдаги шартномаси 2021 йилда ниҳоясига етади. Якунланган мавсумда эса Дольберг Голландия чемпионатида 29 ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол киритишга муваффақ бўлди.