"Рома" "Аякс"нинг 19 ёшли форварди учун 25 млн евро таклиф қилмоқда

“Рома” клуби “Аякс” ҳужумчиси Жастин Клюйвертни ўз сафида кўришни истамоқда.

La Gazzetta dello Sport тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 19 ёшли голландиялик футболчи учун Амстердам шаҳри клубига нақд 25 млн евро таклиф қилишмоқда. Қолаверса, футболчининг ўзи ҳам “Рома”га кўчиб ўтишга розилик билдирмоқда.

Маълумот учун, Клюйверт якунланган мавсум “Аякс” сафида жами 35та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!