"Рома" айни дамда "Бока Хуниорс" ва "Генк" футболчилари билан музокаралар ўтказмоқда

Римнинг "Рома" клуби "Бока Хуниорс" ярим ҳимоячиси Вильмар Барриоснинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Footboom хабар тарқатмоқда.

Римликлар шунингдек "Генк" хавбеки Руслан Малиновскийни ҳам кўз остиларига олиб қўйишган. “Бўрилар” раҳбарияти айни дамда юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала футболчининг агенти билан ҳам музокараларни бошлаб юборишган.

Маълумот учун, Барриос жорий мавсум “Бока Хуниорс” сафида жами 5та ўйинда майдонга тушди. Унинг шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Малиновский эса “Генк” таркибида 18та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг бельгияликлар билан шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!