Ads

Римнинг "Рома" клуби дарвозабони Лукаш Скорупски "Болонья" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра 27 ёшли польшалик посбоннинг трансфери “Болонья”га 9 млн еврога тушган. Футболчининг ўзи эса янги жамоаси билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган.

Голкипер "Ромы" перебрался в "Болонью"

Маълумот учун, Скорупски “Рома” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида “бўрилар” сафида бор йўғи 16та баҳсда иштирок этган ва ўз дарвозасидан 21та тўп ўтказиб юборган.