“Рома” Де Шильони ўз томонига оғдириб олмоқчи
Ads

Римнинг “Рома” клуби ўз сафига “Милан”нинг универсал ҳимоячиси Маттио Де Шильони қўшиб олишни режалаштирмоқда. Такъидлаш лозимки, ушбу футболчи учун курашда дастлаб “Ювентус”нинг фаворит эканлиги айтилаётган эди. Бироқ, Radiogoal 24нинг хабар беришича римликлар аллақачон футболчининг вакиллари билан музокараларни бошлаб юборишган.

“Рома”нинг Де Шильони сотиб олишга қаттиқ бел боғлаганига сабаб, жамоанинг икки нафар аъзоси - Эмерсон Палмьери ва Лука Пеллегринилар тизза пайларидан жиддий жароҳат олишган.

Calciomercato нашрининг маълум қилишича, Де Шильога шунингдек “Бавария” ҳамда “Ливерпуль” клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Футболчининг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси эса 2018 йилга қадар имзолаган.