Ads

"Наполи" клуби форварди Дрис Мертенс "Рома"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра неаполликлар 31 ёшли бельгиялик футболчи учун “бўрилар”дан 40 млн евро талаб қилишмоқда. Ўз навбатида “Рома” эса “Наполи”га 35 млн тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Мертенсчнинг шартномасига кўра унинг товон пули 28 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Дрис Мертенс айни дамда Бельгия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да муваффақиятли иштирок этмоқда.