Хабарингиз бор кеча “Порту” УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида “Рома”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб навбатдаги босқичга чиқди.

Эътиборлиси, римликлар ЕЧЛ доирасида меҳмонда кетма-кет 31та ўйиндан буён ўз дарвозаларидан гол олиб чиқишмоқда. Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра бу Чемпионлар лигасининг янги антирекорди ҳисобланади.